Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ФИФА рейтингида икки ўринга юқорилади!
Хабарингиз бор, кеча Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ўртоқлик учрашувида Габонни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу ғалаба орқали жамоамиз ФИФА рейтингида 3.29 баллни қўлга киритди ва 2 ўринга юқорилаб, 50-ўринга жойлашди (1465.32). Терма жамоамиз навбатдаги учрашувини Венесуэлага қарши ўтказади. Мазкур жамоа эса рейтингда 49-ўринда бормоқда (1468.07). Агар вакилларимиз бўлажак тўқнашувда ғалаба қозонса, яна юқори ўринга кўтарилишимиз мумкин.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон - Венесуэла ўртасидаги ўртоқлик ўйини 30 март куни 19:00’да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА рейтингида Испания пешқадамлик қилмоқда (1879.12). Кучли учликдан эса Франция ва Аргентина ўрин олган (икки жамоада ҳам бир хил очко мавжуд - 1873.96).
Фикрлар