Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳада ўқув-машғулот йиғинини ўтказади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 январдан 2 февралга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Йиғинга асосан маҳаллий ва ёш футболчилар жалб этилади.

Мазкур йиғин 2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилади.

Йиғин давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатини баҳолаб боради.

Бу ҳақда УФА хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!