Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезияга учиб кетди

  • 21.01.2026 22:00
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, бугун тунда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги – 2026 мусобақасининг финал босқичида иштирок этиш учун Тошкент – Куала-Лумпур – Жакарта йўналиши бўйлаб Индонезияга йўл олди.

Tecno

Миллий терма жамоа аъзоларини Ислом Каримов номидаги халқаро аеропортда Ўзбекистон футзал федерациясининг масъул ходимлари кузатиб қолишди.

Эслатиб ўтамиз, 27-январдан 7-февралгача Жакарта шаҳридаги “Жакарта Арена” ҳамда “Жакарта халқаро володроми” спорт мажмуаларида бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси “C” гуруҳида Тожикистон, Австралия ва Япония терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!