Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинга киришди (Фоторепортаж)

Эрон ва БAAга қарши ўртоқлик учрашувлари олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғинига старт берилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Чақирув олган бир неча нафар футболчи бугун МТЖ ихтиёрига келиб қўшилди. Кун аввалида, улар коронавирусга қон таҳлили топширди. Таҳлил натижаларга кўра, ҳеч бир футболчида коронавирус инфекцияси аниқланмади.

Шундан сўнг, Вадим Aбрамов бошчилигидаги жамоамиз "Бунёдкор" академияси майдонида машғулот ўтказди.

Режага кўра, МТЖ вакиллари келаси ҳафта аввалидан тўлиқ таркибда машғулотларни давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!