Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига 2 футболчи қўшилди (Фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 декабрдан бошлаб Бирлашган Aраб Aмирликларида Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда.
Шу кунгача Сречко Катанец қўл остида Суперлигада тўп тепган ва хориждаги лигада мавсумни якунланган футболчилар шуғулланаётганди. ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Рустам Aшурматов ва Aбдурауф Бўриев йиғинда иштирок этиш учун Бирлашган Aраб Aмирликларига етиб келишди.
Рустам Ашурматов Россиянинг "Рубин" клуби шарафини ҳимоя қилади. Aбдурауф Бўриев эса "Олимпик" жамоаси аъзоси саналади.
Фикрлар