Ўзбекистоннинг шов-шувли ғалабасига қандай муносабат бўлди?
Қатар майдонларида давом этаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида яна саккизта учинчи тур ўйини бўлиб ўтди.
Мундиалда Осиё шарафини ҳимоя қилаётган учта мамлакат терма жамоалари ўз квартетларидаги охирги ўйинларини ўтказди. Улар орасида қитъа чемпиони Ўзбекистон ғалаба қозонган ягона терма жамоа бўлди.
Осиё жамоаларидан Саудия Арабистони футболчилари Малига, Тожикистон терма жамоаси Буркина-Фасо вакилларига бир хил – 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Ислом Исмоилов шогирдлари “J” гуруҳидаги якуний учрашувни Панама терма жамоасига қарши ўтказиб, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Осиё футбол конфедерация расмий сайти орқали ўзбек футболчиларининг шов-шувли ғалабасига ўз муносабатини билдирди.
- Ўзбекистон футболчилари Қатар мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига ишончли тарзда йўл олди. Ёрқин ўйин намойиш қилган ўзбеклар “J” квартетидаги охирги баҳсда Панама футболчилари устидан 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Биринчи бўлимдаги анча бўш ўйиндан кейин Осиё кубоги соҳиблари учрашувнинг иккинчи ярмида олтита тўп киритди ва Ирландиядан бир очко кам жамғарган ҳолда ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.
Агар Панама футболчилари биринчи бўлимда белгиланган пенальтидан унумли фойдаланганида ҳаммаси улар учун бошқача якунланиши мумкин эди. Аммо Эстевис Лопеснинг 11 метрлик белгидан йўллаган зарбасини дарвозабон Иброҳим Шокиров маҳорат билан қайтарди.
Бунга жавобан Ўзбекистон иккинчи бўлимнинг учинчи дақиқасида Абубакр Шукуруллаевнинг аниқ зарбаси эвазига рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очишни уддалади.
Кейин баҳс охирига қадар Садриддин Ҳасанов, Сайфиддин Содиқов, Жамшидбек Рустамов ва Асилбек Алиев биттадан тўп киритди. Охирги бўлиб Абдусамад Саидов пенальтини самарали бажариб, олтинчи гол урди.
Ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган вақтнинг 10-дақиқасида Жозеф Пачеко ягона жавом тўпини киритди, - деб ёзмоқда the-afc.com сайтди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Ирландия Республикаси вакиллари Парагвай билан голсиз дуранг қайд этиб, пешқадамлик мавқеини сақлаб қолди. Бу дуранг парагвайликларни ҳам энг яхши кўрсаткичга эга учинчи ўриндаги терма жамоалар қаторида плей-оффга олиб чиқди.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионати бош соврини учун юришни давом эттирадиган бўлди. Ислом Исмоилов шогирдлари кейинги босқичда кучли рақиб – “С” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Хорватия терма жамоаси билан куч синашади. Пплей-офф ўйинларида футболчиларимизга муваффақият тилаймиз...
Яна қанча гол керак? Шомуродов энди ҳақиқий тўпурарлигини исботлаяпти...
Ўзбек футболчилари мағлубиятига Осиёдан қандай муносабат бўлди?
Ўзбек футболчиси жаҳон чемпионати “Олтин бутса”сига даъвогар!
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги ғалабасига қандай муносабат бўлди?



Фикрлар