U-17 ЖЧ. Хорватияга қарши беллашувни дисквалификация сабаб қайсидир футболчимиз ўтказиб юборадими?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичини 2-ўринда якунлаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Навбатдаги босқичда вакилларимиз Хорватия билан куч синашади. Ушбу тўқнашувни жароҳатдан ташқари, ҳеч қайси футболчимиз дисквалификация сабаб ўтказиб юбормайди. Лекин айрим футболчиларимиз бўлажак тўқнашувда сариқ карточка билан жазоланса, кейинги беллашувда жамоамизга ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Tecno

Булар: Муҳаммадали Мусахонов, Муҳаммад Ҳакимов, Садриддин Ҳасанов, Асилбек Алиев, Азизбек Абдумўминов, Жамшидбек Рустамов, Миразиз Абдукаримов, Муҳаммад Ҳабибуллаев ва Абдумалик Анваров. Мазкур 9 та футболчимиз Хорватияга қарши эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилишлари талаб этилади. 

Биласиз, гуруҳ босқичининг 3-турида ҳамюртларимиз Панамага қарши майдонга тушди ва 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу тўқнашувни эса Амирҳон Мурадов сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабабли ўтказиб юборишга мажбур бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, агарда бир футболчи икки марта сариқ карточка билан жазоланса, кейинги учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!