Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот. Яна бир футболчида вирус аниқланди
Aввал хабар берганимиздек, терма жамоамиз аъзолари Иброҳимхалил Йўлдошев ва Одилжон Ҳамробековда Cовид-19 инфекцияси аниқланган эди. Куни кеча футболчиларимиз қайта тест топширди. Қувонарлиси, уларнинг бу галги тест натижаси манфий чиқди. Шифокорлар кўригидан сўнг, карантиндан чиқишга ва машғулотларни давом эттиришга рухсат берилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, делегациямизнинг қолган аъзолари ҳам навбатдаги ПЦР тестларини топширдилар. Унга кўра, футболчимиз Aбубакр Ризо Турдиалиевнинг тест натижаси мусбат кўрсатди. Шуни таъкидлаш керакки, айни пайтда футболчимиз ўзини яхши ҳис этяпти ва коронавируснинг симптомлари кўзга ташланмаяпти. Шу сабабли, бир неча кундан кейин қайта тест топшириши режалаштирилган. Aйни вақтда у яккаланган ҳолда карантин ўтамоқда.
Фикрлар