Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Японияга қарши ўйини бекор қилинди
Маълумки, дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавируснинг “омикрон” штаммига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти.
Хусусан, айни кунларда Японияда ҳам карантин чоралари кучайтирилмоқда. Шу сабабли ҳукумат тавсиясига кўра, Япония футбол федерацияси 21 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган ўртоқлик учрашувини бекор қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Aйни вақтда ЎФA мутахассислари ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ушбу санада бошқа рақиб билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида иш олиб бормоқда.
Фикрлар