Ўзбекистон МОҚнинг 2022 йилги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
Кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида Қўмитанинг 2022-йилги фаолияти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов мавзу юзасидан ҳисобот бериб, Қўмитанинг яқин режалари хусусида тўхталиб ўтди.
Ойбек Омилович даставвал, ўтган йили бўлиб ўтган "Пекин-2022" XXIV қишки Олимпия ўйинлари, "Владивосток-2022" Осиё болалари ўйинлари, "Конья-2021" Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг иштироки, унда спортчиларимиз қайд этган натижалар хусусида гапирди. Шундан сўнг, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда терма жамоаларнинг Осиё ва жаҳон чемпионатларидаги иштирокини таъминлаш, Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзи ва Олимпизмнинг эзгу ғоялари тарғиботини янада кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Фикрлар