Ўзбекистон МТЖ бош мураббийига айланиши кутилган хорижлик мураббий бугун юртимизга келади

Хабарингиз бор, ЎФA томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди. Якунда словениялик мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул кўрилди. 

Хабарда айтилишича, ЎФA ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришди ва Сречко Катанец музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун юртимизга ташриф буюриши кутилганди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, бугун тунда хорижлик мутахассис Тошкентга ташриф буюради. Катанец бугун тунда 00:30да пойтахтимизга ташриф буюради. Эртадан эса ЎФА вакиллари билан учрашиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!