Ўзбекистон МТЖ мураббийлар штабида ўзгариш юз берди!

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, "ЖЧ-2022" саралаш босқичи беллашувларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини олиб бориш учун бугун Дубай шаҳрига етиб борди.

Йиғин аввалида Вадим Абрамовнинг мураббийлар штаби таркибида ўзгариш юз берди. Ўзбек футболи ихлосмандларига таниш бўлган Антонио Сариоглоу эндиликда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида миллий жамоамизда фаолият олиб борадиган бўлди. Бу ҳақида ЎФА расмий сайти хабар қилди.

Маълумот ўрнида, ушбу мураббий 2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон МТЖ футболчиларининг жисмоний тайёргарлиги бўйича Эктор Куперга ёрдамлашган. Бунга қадар у Миср терма жамоаси ҳамда Грециянинг «Арис», «Верия» ва «Ираклис» клубларида фаолият юритган.

Comments

You must be logged in to commet!