Ўзбекистон МТЖ ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан кучли терма жамоага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2022 йилда кўплаб йирик мусобақалар ва тадбирлар ўтказилиши, жамоаларимиз халқаро мусобақаларда иштирок этиши режалаштирилган. Бир неча кун аввал бу борада тўлиқ маълумот бериш, янги мавсумдаги режалар билан таништириш, терма жамоаларимиз фаолиятини сарҳисоб қилиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бу йил ўзбек футболининг 110 йиллиги нишонланиши ва кучли терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказилишини маълум қилди. Бу учрашув сентябрь ойига режалаштирилган.
Қолаверса, Сречко Катанец шогирдлари март ойида Намангандаги турнирда иштирок этади. 25-29 март кунлари Ўзбекистон, Уганда, Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоаси иштирокида "Navruz Cup-2022" халқаро ўртоқлик турнири ўтказилади.
Фикрлар