Ўзбекистон МТЖ сентябрда Осиё гранди билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ушбу баҳслар олдидан МТЖ учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Шу сабабли, миллий терма жамоа аъзолари 4 сентябрь куни Тожикистон вакиллари билан ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, мазкур йиғин доирасида Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги Миллий жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эрон Ислом Республикаси футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 7 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)