Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотларида қайси футболчилар иштирок этмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш баҳсларида иштирок этади. Сречко Катанец кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Бугун вакилларимиз навбатдаги машғулотларини бошлайди. Йиғиннинг дастлабки қисми Тошкентда бўлиб ўтади, кейин эса жамоамиз Осиё Кубогининг саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Наманганга йўл олади.

Бугунги машғулотларда легионерларимиз — Элдор Шомуродов, Шерзод Темиров, Отабек Шукуров, Азизбек Амонов, Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов иштирок этмайди. Қолганлар 17:45да "Бунёдкор" академияси майдонида йиғинга киришади.

photo_2022-05-30_10-58-41

Маълумот учун, U-23 терма жамоаси сафида Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган 5 нафар футболчи ҳам миллий жамоа кенгайтирилган таркибига киритилди. Словениялик мутахассиснинг сўровига кўра, уларнинг айримлари кейинчалик миллий терма жамоа йиғинига ҳам жалб этилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!