Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026даги асосий рақиби - Эрон октябрда Иорданиядаги турнирда қатнашади

Хабарингиз бор, яқиндагина жаҳон чемпионати-2026 ва Осиё Кубоги-2027 мусобақаларининг 2-саралаш босқичига қуръа ташланганди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон, Эрон ва Гонконг/Бутан жуфтлигининг ғолиби билан куч синашади.

Квартетдаги асосий рақибимиз ҳисобланган форслар октябрь ойида Иорданиядаги турнирда иштирок этади. Турнирда 4 жамоа қатнашади. Иккита ярим финал, 3-ўрин учун баҳс ҳамда финал. Иштирокчилар Ироқ, Қатар, Эрон ва Иордания. Эрон термаси Иорданияни мағлубиятга учратса, финалда ўйнайди.

photo_2023-09-17_06-38-42

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
А689 НМ
17/09/2023 22:38
Узбекистон АКШ ва Мексика билан уйнагани яхши булди жч да бемалол уйнай олишига ишонч хосил килди яна бошка жч да катнашиб юрганлар билан куп уйнаса улар каторига доимий кушилиб кетади энг тугри йул шу!
Норов Абдужалил
17/09/2023 12:54
Хитой билан уйнагандан кура шу турнирда иштирок этсак яхши булар эди