Ўзбекистон МТЖнинг ўртоқлик ўйинидаги яна бир рақиби маълум
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда йиғин ташкил қилмоқда. Вакилларимиз 23 январь - якшанба куни ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.
- Айни вақтда БААда йиғинни давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси якшанба куни "Ал Ваҳда" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган, - деди Алишер Никимбаев.
Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни бўлиб ўтиши режаланган Японияга қарши "кунчиқар юрт" давлатидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинганди. Аммо терма жамоамиз Дубайда 27 январда Баҳрайн, 1 февралда эса Янги Зеландияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.
Фикрлар