Ўзбекистон МТЖнинг янги бош мураббийи қачон эълон қилиниши ва номзодлар ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати 2-саралашидан ўта олмаганига ва бош мураббий Вадим Абрамовнинг истеъфосига икки ой бўлиб қолди. Терма жамоамиз илк бор шундай салбий натижа қайд этгани кўпчиликни ҳайрон қилдирди ва энди мураббий борасида жиддий ўйлаш кераклиги кўринди. Шундай паллада бошқарувни маҳаллий мураббийгами ёки хорижликка топшириш керакми? деган саволга жавоб ЎФА мутасаддиларини ҳам ўйлантириши табиий.

19 июнь куни ЎФАнинг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Унда қониқарсиз натижа қайд этган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби лавозимидан озод этилди. Ўша конференцияда ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги мураббийи қачон эълон қилинишини айтиб ўтди.

- Янги мураббий масаласи бир кунлик иш эмас. Буни ўйлаб, маслаҳаташиб кўрилиши лозим. Балки маҳаллий мураббийларнинг ҳам номзодларини ўрганармиз. Ҳар хил баҳоналар бўлмаслиги учун европалик мураббийларни кўришимиз керак. 1 - 1,5 ойда қайси мураббий терма жамоани қўлга олиши борасида эълон қилинади, - деди Абдусалом Азизов.

Ушбу конференция ўтганига ҳам 53 кун бўлди. Бироқ мураббий масаласига ойдинлик киритилмади. Аммо бу мени ажаблантирмади. Чунки ўтган даврлар кўрсатдики бу мушкул вазифани ҳар ким ҳам қўлга ололмас экан. Хорижликми ёки маҳаллий, фарқи йўқ. Энг муҳими етти ўлчаб, бирни кесадиган палла. Шунинг учун ҳам ЎФА қарор қабул қилишда номзодларни кўриб чиқишда шошилмаётгандир. Жараён яна чўзилар?! Бу тўғри. Ҳар қандай қарор барибир эътирозларга сабаб бўлиши табиий. Шунинг учун энг яхшисини танлаш қийин.

Абрамовнинг истеъфоси, Одилнинг ҳимояга нега қўйилгани, Исмоилов ва Кримец термага чақирилмагани, Аҳмедов фаолиятини якунлагани ва бошқа мавзуларга бағишланган анжуман

IMG_6636

Кимларнинг номлари илгари сурилмоқда?

2 июль - халқаро спорт журналистлари куни ташкил этилган тадбирда ЎФА бош котиби Аваз Максумов терма жамоа мураббийлигига тажрибали мутахассисни таклиф қилиш учун номзодлар кўрилаётгани ва бу борада маҳаллий мураббийларни ҳам ўрганилаётганини айтди.

Жумладан, у "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевга мурожаат қилинганини билдирди. Аммо Бердиев таклифга қандай жавоб бергани номаълум.

ЎФА вакили кимга Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлиги учун мурожаат қилинганини айтди

бердиев2

Шундан сўнг Усмон Тошев варианти пайдо бўлди. У SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида бу ҳақда маълум қилди. Тошевнинг айтишича, ЎФА унга алоқага чиққан экан.

Усмон Тошев Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин

photo_2020-02-07_06-11-23

Юқоридаги иккитаси аниқ маълумотлар. Қолганичи? Қолганининг ярми миш-миш, айримлари тахмин.

Миш-мишлар ва тахминлар

ОАВда терма жамоа мураббийлигига номзодлар борасида кўплаб хабарлар янграмоқда. ЎФА бир неча йил аввал "Пахтакор"ни бошқарган Миодраг Радулович ва Шота Арвеладзе ҳамда Ироқ терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанецга қизиқиш билдирилган бўлиши мумкин экан. Бу вариантлар расмийлар томонидан эмас, журналистларт тарқатган хабарлардир.

Миодраг Радулович. Бу номни аксарият инсонлар яхши мутахассис сифатида билади. Бироқ унинг фаолиятига назар ташласак, фақатгина Ливан терма жамоасида 4 йил ишлаган. Қолган клублар ва термалардаги фаолияти бир ярим филга ҳам бормаган. Деярли ҳар йили иш жойини ўзгартирган. Шунинг учун бу вариант биз учун тўғри келмайди. Қолаверса, “Пахтакор”да ишлаган кезлари кўзга кўринадиган натижага эришмаган. Бир жойда ўз ишини қойиллатиб қўйса, кейин ўйлаб кўриш мумкин. Шунингдек, Радулович ҳозир Черногория термасини бошқармоқда.

unnamed

Сречко Катанец. Бу мураббийда терма жамоаларда ишлаш тажрибаси бор. 58 ёшли мураббий Бирлашган Араб Амирликларида яхши шароит билан ҳам натижа қила олмади. Аммо Словения термасида ишлаган кезлари жамоа ўз тарихида илк бор жаҳон ва Европа чемпионатига олиб чиққан. Охирги иш жойи Ироқ терма жамоаси. Ироқликлар жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичига йўл олди. Аммо у беш ойдан бери маош олмагани боис ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқарилди.

photo_2021-03-29_20-26-12

Ҳа айтганча, Тимур Кападзе вариантини ҳам илгари сурилди ва бу борада бизнинг фикримиз ўзгармаган. Яъни у ҳозир Олимпиада йўлида “Олимпик” жамоасини тайёрламоқда. Шунинг учун унга тегмаслик керак. Сабаби Кападзе катта лойиҳанинг асосий қисми ва бошида турибди!

ЎФА ҳозир бўш қолган ўринга хориждан мураббий олиб келмоқчилиги ҳақиқатга яқинроқ. Чунки маҳаллий мураббийларга имконият берилди. Улар ўз клубларидан футболчиларни майдонга тушираверди. Шу боис хорижлик, жумладан, Европадан мутахассис билан музокара ўтказилаётган бўлиши мумкин.

Бизнинг варинт/таклиф қандай?

Карлуш Кейруш. Ушбу мутахассис яхшигина тажрибага эга эканлигини барча билади. Унинг Осиёда Эрон билан қайд этган натижаси айтиб турибди. Форслар Осиё кубогида чемпион бўла олмади. Бироқ жаҳон чемпионатига доимий тарзда йўлланма олди. Ўйин услуби ҳам ғалаба қозонишга асосланиб тузилганди.

+кейруш

Португалиялик мураббий масаласи Эктор Купер келишидан аввал ҳам пайдо бўлганди. Бироқ унинг маоши борасидаги масалалар боис ЎФА келиша олмагани бўйича маълумотлар тарқалганди. Шуни айтиб ўтиш керакки, Шота Арвеладзе ҳам катта маош оладиган мураббий саналади.

Ҳақиқатдан ҳам маоши катта мураббийлар билан келишиш жуда қийин. Айниқса, ҳозирги ҳолатда. Яна ҳам эътиборга молик томони, таниқли ва яхши ишлайдиган мураббийларнинг барчаси иш жойига эга. Шунинг учун музокара олиб борилаётган мутахассис балки танқидларга учраши мумкин!

Ҳар ким ўзи билганича ва топганича маълумот тарқатмоқда. ЎФAнинг навбатдаги сайлов Конгресси 2021 йил 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилади. Балки шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги мураббийи эълон қилинар.

P/S. Юқоридаги вариантлар ва тахминларнинг барчаси ўхшамаслиги ёки акси кузатилиши мумкин. Чунки ҳозирги футболда бирдан барчаси ўзгариб кетиши ҳам, тезлашиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатинг!

 

Бекзод ИСАЕВ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
11/08/2021 23:49
Шу оқ мўйловига бит тушсин расмини энг олдига қўйибсизлар, асабга тексин дебми. Энг яхши ва муносиб вариянт бу Карош Керуш. Олиб келиб қўйиб бериш керак ўзи қолганини ҳал қилади Керушни. 100% Ишонч.билан айтаяпман Жаноб Карлуш Кейруш керак Ўзб. МТЖ сига.
&
Ашуров Бахтийор
12/08/2021 12:10
Олдин хам,айтганман.Кейруш келмайди.Эсласангиз Тошкентдаги ўртоқлик ўйинидан кийин;Мураббийингизга ишонинг сизни албатта Ж/Ч олиб чиқади деб бекорга айтмаган эди.Чунки у Купер билан яқин алоқада.Шунинг учун хам, УФАдаги ҳар ҳил тарафкашликлардан ҳабардор бўлиши мумкин.Булмаса бунақа гап қилмас эди.Катанецни ўйлаб кўрса бўлади.Лекин ўзимизни Тошев,Бердиевга ишонч йўқ.Кападзе эса умуман бўлмайди.Яхшиси ғарбий европадан келгани мақул.Бунинг учун яхшигина маош тўлашга тўғри келади.
&
Турсун Ғани
12/08/2021 14:15
Нима бўлган тақдирда ҳам энди энг зўр мураббийни Европадан олиб келиш керак. Куперни куни бошимга тушади деб қўрқиб келмайди диейсизми Кейрушни.
&
Ашуров Бахтийор
12/08/2021 15:07
У хеч нарсадан қўрқмайди.УФАда тарфкашлик бор диябманку.Тарафкашлик бу;ички емирилиш-дегани.Бундай жойдан фаришталар қочади.Фариштаси йўқ жойда барака ҳам,бўлмайди.
&
Турсун Ғани
12/08/2021 15:36
Сизни тушиндим. Бизда таниш билишчилик, корупцион ҳаракатлар илдиз отиб, палак ёзган. Мунақа жойга ишлашни ўзига эп кўрмаса керак дейсизда. Тўғри фикирлариз.
&
Турсун Ғани
12/08/2021 15:40
Биздаги муаммолар ҳатто дунёга ҳам маълум эканда... Кейруш муни билган пайқаган экан. Қачон тузалар экан булар... Куперга имкон беришмади... Кейруш ҳабардор келмайди... қайрдан ва қандай мураббий топади бу ҳолида кўрамиз энди.
&
Ашуров Бахтийор
12/08/2021 17:19
Бундақа пайтда 2та лимонга келадиган 4та сўрайди.
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
11/08/2021 20:45
Ey umuman kerakma Ro‘zi aka shunchalik zo‘r bo‘lsa nimani qoyillatdi Hadeb Maliyaviy tomon haqida aytasizlar Lekin yahshiyam akademiyasi bor Ro‘zi aka bo‘lmaydi Bizga Keyrush kerak
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
11/08/2021 19:45
Bularni hammasi. Ruziqul Berdiev oldiga. ojizki aka. Ruziqul Berdiev. buladan ancha kuchli.