Ўзбекистон МТЖнинг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқиёсидаги мусобақаларда юртимиз футболининг юзи ҳисобланади. Шунингдек, терма жамоани – халқ жамоаси ҳам дейишади. Шундай экан, терма жамоамиз фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай жараёнлардан халқимиз хабардор бўлиши, имкон қадар иштирок этиши зарур деб биламиз.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоаларимиз ва мухлислар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш борасида бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири, терма жамоаларимиз формасининг янги дизайни борасидаги танловдир. Энди ҳар бир мухлис футболчиларимиз формаси дизайни борасида ўз таклифларини билдириши мумкин.

Янги форма дизайнини ишлаб чиқиб, ЎФАнинг электрон почтасига юборишингиз мумкин. Энг яхши деб топилган ишлар махсус совринлар билан тақдирланади. Хусусан, мутахассислар томонидан маъқул топилган учта энг яхши дизайн учун муаллифларнинг ҳар бирига терма жамоамиз юлдузларининг дастхатлари туширилган оригинал футбол тўплари совға қилинади. Ўз ишларингизни info@ufa.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасининг халқаро майдондаги имиджини барчамиз биргаликда шакллантирамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ravshan Tursunov
21/07/2019 21:49
Умид Ахмаджонов янги сайланган пайтда УФА логотип ни алмаштирамиз, замонавий киламиз, хаклкимиз УЗИ танлайди деганди. Эсимда хаттоки Digital Pandа деган фирма билан хамкорликда конкурс хам утказилганди. Шу иш нима учун охирига етказилмади? Шу хакидаям маълумот беринглар. Янги рахбарият УФА логотипини алмаштириш нияти йукми? Янги форма янги логотип билан булса ажойиб буларди. Тугриси бизнинг логотип хеч нарсани англатмайди. Бирон бир маънони узида акс эттирмайди. Дунёдаги, Осиёдаги федерациялар логитипларини куя турайлик, хаттоки ён кушниларимиз Козогистон, Тожикистон, Туркманистон, Киргизистон футбол федерациялари логотипларига солиштирганда хам бизники энг бемаъниси ва хуники. Футболимиз рахбарлари шу хакида хам бир уйлаб куришса яхши буларди.

Минбар

Барча блоглар