Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси декабрь ойида яна бир мусобақада иштирок этади
Азамат Абдураимов устозлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Конституция байрамига бағишлаб ўтказиладиган мусобақада иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
4-8 декабрь кунлари пойтахтимизда Конституция байрамига бағишлаб халқаро мусобақа ташкил этилади. “Бунёдкор” академияси майдонида ўтказиладиган мусобақада Азамат Абдураимов устозлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам 2005 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат таркиби билан иштирок этади.
Ўйинлар тақвими:
4 декабрь
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси – “Насаф”
5 декабрь
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси – “Чимкент”
6 декабрь
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси – “Пахтакор”
Фикрлар