Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди (видео)

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси декабрь ойи сўнггида яна бир йиғин ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Азамат Абдураимов устозлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Янги йил олдидан 25-28 декабрь кунлари пойтахтимизда машғулотлар олиб борди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатди.

Мураббийлар штаби бу галги йиғинга 25 нафар футболчи жалб этди. Кеча ўсмирлар терма жамоамиз Чимкентда маҳаллий “Онтустик” футбол академиясининг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлган учрашувда терма жамоамиз сафида Диёр Иномов рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

“Онтустик” футбол академияси 2003 – Ўзбекистон ў.т.ж. 2:1

Гол: Диёр Иномов.

Ўзбекистон ў.т.ж: Асрор Кенжаев, Абдуллоҳ Омоналиев, Миркамол Абдураззоқов, Кирил Тодоров, Суннатилла Поёнов, Шаҳзод Акрамов, Асад Қаххоржонов, Вазген Погосян, Мухриддин Пазилдинов, Абдуқодир Ҳусанов, Сардор Хожибоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shoxrux MTJ
28/12/2019 14:05
ABDURAIMOV PIDARAZ