Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказади

Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси учун Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

17-30 август кунлари “Чиғатой” базасида бўлиб ўтадиган мазкур йиғинга бош мураббий Олим Шокиров 25 нафар футболчини жалб этган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Осиё чемпионатида Жанубий Корея, Aвстралия ва Ҳиндистон билан биргаликда "C" гуруҳидан жой олади.

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати >>>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!