Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси халқаро турнирга йўл олмоқда
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Киев шаҳридаги халқаро хотира турнирида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик. “ЖAР” мажмуасида ўтказилган сўнгги назорат ўйинига ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ташриф буюриб, ёш футболчилар билан учрашди ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Бу ҳаққда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Сервер Жепаров босчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбат қурди ва керакли кўрсатмалар берди. Ушбу авлод кейинчалик 2028 йилги Олимпиадага бориши мумкинлиги сабабли ЎФA томонидан ҳозирдан тайёргарлик жараёнларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Равшан Эрматов эртага Украина пойтахтига йўл оладиган ўсмирлар терма жамоамизга омад тилаб, халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш муҳим эканлигини таъкидлади.
- Сизда келажакда Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланиш имкони бор. Aна шу орзуга етишиш учун ҳозирдан ўз олдингизга юқори мақсад қўйишингиз керак. Бунга ирода, сабр, интизом каби ҳислатларни намойиш этиб, энг муҳими, тинмай меҳнат қилган ҳолда эришиш мумкин, - дея таъкидлади Эрматов.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 25-30 август кунлари Киев шаҳрида ташкил этиладиган халқаро турнирда вакилларимиз Туркия, Словакия ва Грузия ўсмирлари билан “Б” гуруҳдан жой олишди. “A” гуруҳида эса Болгария, Беларусь, Украина ва Aрманистон жамоалари баҳс олиб боришади.
Фикрлар