Ўзбекистон ОТЖ бу сафар ҳам Ироқ ОТЖ устидан ғалаба қозонди
Хабарингиз бор Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тайландда бўладиган Осиё чемпионатига Бирлашган Араб Амирликларида тайёргарлик кўрмоқда.
Любинка Драулович бошчилигидаги жамоамиз бугун ироқлик тенгқурларига қарши яна бир бор назорат учрашуви ўтказишди. Голларга бой кечган ўйинда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида зафар қучишди.
Терма жамоамиз сафидаги голларга Шерзод Насруллаев (41), Миржаҳон Мираҳмадов (44) ҳамда Ҳожиакбар Алижоновлар (87) муаллифлик қилишди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон U-23 - Ироқ U-23 3:1
Голлар: Шерзод Насруллаев (41), Миржаҳон Мираҳмадов (44) - Мунтадар Саттор (45+1), Ҳожиакбар Алижонов (87)
Фикрлар