Ўзбекистон ОТЖ Туркияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда
Ads

Шу йилнинг август-сентябрь ойларида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга йўл олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.  

Терма жамоамиз вакиллари Туркиянинг Картепе шаҳрида кунига икки маҳал машғулот олиб боришмоқда. Куннинг биринчи қисмида асосан жисмоний тайёргарликка урғу бериляпти. Футболчилар югуриш машқларини бажариш орқали чидамлилик ва тезкорликни оширишга ҳаракат қилишмоқда.

Куннинг иккинчи қисмида эса дастлаб тренажёрда машғулотлар олиб борилмоқда. Кейин эса майдонда техник ва тактик амалиётлар бажариляпти. 

Режага кўра ушбу ўқув-машғулот йиғини 29 июнга қадар давом этиб, футболчиларимиз йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.  

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдигаа Осиё ўйинларида ижобий натижа кўрсатиш билан бир қаторда 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган.