Ўзбекистон Про-лигаси. Август ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди (фото)

Про-лигада август ойининг энг яхши мураббийи номи эълон қилинди. Унга кўра, "Андижон" бош мураббийи Виктор Кумиков ойнинг энг яхши мураббийи, деб топилди.

Мутахассис якунига етган ойда Андижон клуби билан 3 та ўйинда иштирок этди. Уларнинг учаласида ҳам ғалаба қайд этилган. Тўплар нисбати - 5:2.

Шунингдек, Кумиков билан бир қаторда энг яхши бўлиш учун Ҳаким Фузайлов ("Бухоро") ва Руслан Аҳмедов ("Хоразм") ўрин олган эди. 

кумиковв

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!