Ўзбекистон Қатарни "хўрлаган" учрашувдан фотогалерея!
Суратларни томоша қилинг!
Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг сўнгги турида мундиал йўлланмасини ҳал қилиб бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Қатар устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Бутун тўқнашув давомида деярли рақибнинг нафас олишига қўймаган вакилларимиз учрашувнинг 28-дақиқасида ҳисобни очди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Азиз Турғунбоев ўзининг ажойиб кучли зарбаси билан тўпни дарвозага михлаб қўйди. Тўқнашувнинг 86-дақиқасида эса жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Унга эса Жамшид Искандаров ассистентлик қилди. Шунингдек, ўйиннинг асосий бўлим сўнггида захирадан майдонга тушган Игор Сергеев тушиши биланоқ учинчи голга муаллифлик қилди.
Қуйида учрашувдан фотолавҳаларни томоша қилинг:
ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР (3:0). 10.06.2025

Изоҳлар (0)