Ўзбекистон шахмат мактаби яна бир ютуққа эришди
Ўзбекистон шахмат мактаби яна бир ютуққа эришди.
Юртимиз вакиласи Афруза Ҳамдамова халқаро майдонда эришган юксак натижалари ва барқарор ўйини эвазига Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер (WGM) унвонига сазовор бўлди.
Мазкур унвон Афрузанинг йиллар давомида олиб бораётган тинимсиз меҳнати, фидойилиги ва Ўзбекистон шахмат мактабининг самарали тизими натижасидир.
Афруза Ҳамдамовани ушбу тарихий ютуқ билан табриклаймиз ва келгусидаги халқаро мусобақаларда янада юксак марраларни забт этишини тилаймиз.



Фикрлар