Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон": Матнли трансляция

CHERY AUTO

Айни дамда Ўзбекистон Суперкубоги доирасидиги "Насаф" - "Андижон" баҳси бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Tecno

  • 90'

    Баҳс якунига етди. "Насаф" 72-дақиқадаги пенальтидан унумли фойдаланган Ҳусайн Норчаевнинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритди

  • 90+2'

    "Насаф"да ҳам ўзгариш:

    ⬇️ Муҳаммадиев
    ⬇️ Черан 

    ⬆️ Голбан 
    ⬆️ Абдираҳматов

  • 90'

    Иккинчи бўлимга ҳакамлар 7 дақиқа қўшиб берди

  • 90'

    Драган Черан ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди - сариқ карточка.

  • 75'

    "Андижон"да биттада 3 ўзгариш:

    Майдонга тушди: Дамир Темиров,Мирзад Меҳанович, Рустам Турдимуродов
    Майдонни тарк этди: Алтин Крезиу, Илхом Абдуғаниев, Ислам Машуков

  • 80'

    Ғуломов сариқ карточка билан жазоланди!

  • 83'

    "Андижон" футболчиси Абдувоҳид Ғуломов томонидан йўлланган зарба ноаниқ чиқди

  • 72'

    ГООООООООООЛ! Ҳусайн Норчаев пенальтидан унумли фойдаланди - 1:0.

     

  • 70'

    Илгиз Танташев ВАР текширувидан сўнг "Андижон" дарвозаси томон пенальти белгилади

  • 68'

    Ҳакам ВАР билан мулоқотда. Пенальти белгиланиши мумкин 

  • 65'

    "Насаф" таркибида иккита ўзгариш:

    Майдонни тарк этганлар: Чолович, Муҳитдинов

    Майдонга тушганлар: Хебай, Насруллаев.

  • 59'

    Мозговой ажойиб пас билан тўпни Чоловичга узатди, бироқ футболчи вазиятни чўзиб юборди ва ноаниқ зарба берди

  • 55'

    Статистика билан танишинг:

    Image

  • 50'

    Эслатма: агар биринчи баҳснинг асосий дақиқалари дуранг ҳисобида якунланса, жамоалар тўғридан-тўғри пенальтидар сериясига ўтади. Қўшимча бўлимлар бўлмайди!

  • 45'

    Ҳакам иккинчи бўлимга старт берди. Ҳозирча ҳисоб ўзгаргани йўқ - 0:0.

  • 45'

    Беллашувнинг биринчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди

  • 42'

    Ҳозирга қадар икки жамоа ҳам бир неча хавфли вазиятлар яратди. Бироқ, ҳисоб ҳали ҳамон 0:0.

  • 36'

    Бозоровнинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига йўналтирган узатмаси "Андижон" дарвозабони Раҳимов томонидан бартараф этилди

  • 33'

    "Насаф" голга яқин келмоқда. Аввалига, Мозговойнинг зарбасида ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлган бўлса, Акмалнинг иккинчи зарбаси ноаниқ амалга оширилди

  • 28'

    Бектемир Абдуманнонов рақиб жарима майдони ичига кириб бориб узатма берди. "Насаф" футболчиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 25'

    Акмал Мозговой сариқ карточка билан жазоланди. Маълумот учун, бу баҳсдаги дастлабки карточка эди.

  • 26'

    Номинал мезбонлар бироз қўпол ўйнамоқда. Жамоа футболчилари 5 дақиқа ичида иккита қоидабузарлик амалга оширди

  • 21'

    Чоловичнинг қаноти яхши ишлаяпти. Жамоа бурчак зарбаси ишлаб олди

  • 17'

    Вохаликлар жарима зарбасидан хавфли вазият ярата олди ва зарба ҳам йўллади. Аммо тўп ноаниқ кетди

  • 14'

    Чоловичнинг жарима майдончаси томон узатмасидан сўнг "Насаф" футболчилари кичик паслар билан ўйнади, бироқ бунгача рақиб ҳимоячилари яхши ўйнади хавфни бартараф этди

  • 8'

    Дониёр Абдуманноповнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ амалга оширилди. Аммо Неъматов қийинчилик билан бўлса-да тўпни қайтарди

  • 6'

    Водийликлар кетма-кет 2 та бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 2'

    "Андижон"дан яна бир хавфли ҳужум бу сафар ҳужум Машуковнинг зарбаси билан якунланди. Жамоанинг дастлабки зарбаси ноаниқ амалга оширилди

  • 2'

    "Андижон" хавфли вазият юзага келтирди, бироқ ҳимоячилар ўз жойида

  • 1'

    Жамоалар таркиблари ва бош ҳакам билан танишинг:

    "Насаф": Неъматов, Давронов, Ғайбуллаев, Мозговой, Черан, Муҳитдинов, Норчаев, Чолович, Муҳаммадиев, Бозоров, Эшмуродов

    "Андижон": Раҳимов, Маматказин, Ғуломов, Крезиу, Абдуғаниев, Машуков, Исмоналиев, Абдуманнопов, Тоиров, Ускокович, Абдуманнонов

    Бош ҳакам: Илгиз Танташев

  • 1'

    Беллашув бошланди! Ушрашув ҳаками Илгиз Танташев Суперкубок баҳсига старт берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!