Ўзбекистон Суперкубогига шу кунгача қанча билет сотилди?
27 февраль санасида Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтади. Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” кубок соҳиби “Насаф”га қарши саф тортади.
Суперкубок баҳси Яйпаннинг “Турон” клубига тегишли "Ўзбекистон" аренасида ўтказилади. Беллашув 16:00га белгиланган.
ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида Яйпандаги стадион кассалари ҳозиргача мингга яқин чипта сотгани ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал ҳам мазкур жамоалар иштирокидаги учрашув футбол мавсумини бошлаб берган ва ўйинга Самарқанд мезбонлик қилганди.
Фикрлар