
Ўзбекистон Суперлигаси. Гиорги Папаванинг голи АГМК учун муҳим 3 очкони тақдим этди
Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди.
"Кончилар" сафида ягона голни грузиялик легионер футболчи Гиорги Папава киритди. Унинг голи олмалиқликларга 3 очко тақдим этди.
Шу тариқа, АГМК очколари сонини 35 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 4-поғонадан жой эгаллаган.
"Бунёдкор" ҳисобида 27 очко мавжуд бўлиб, клуб сўнгги 9-поғонани банд этган.
Фикрлар