Ўзбекистон Суперлигаси. "Истиқлол"да ўтадиган "водий дербиси" учун чипталар сотувга чиқарилди (фото)
Жорий йилнинг 18 октябрь куни қайта таъмирдан чиқарилган муҳташам "Истиқлол" стадионида Суперлиганинг 22-тури доирасида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.
Айни кунларда мазкур учрашувни бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориш истагида бўлганлар учун бугундан "Истиқлол" стадиони кассаларида "Нефтчи" - “Навбаҳор” учрашуви чипталари сотувга чиқарилди.
Чипталар нархи 30 минг сўмдан этиб кўрсатилган.
Манба: "Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар