Ўзбекистон Суперлигаси. Лима пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Насаф" "Динамо"ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Насаф" - "Динамо" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

"Аждарлар" сафида ягона голни Иван Соловьев киритди. Бу голлар Рўзиқул Бердиев жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.

Шу тариқа, "Насаф" очколари сонини 49 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 1-поғонадан жой эгаллаган.

"Динамо" ҳисобида 9 очко мавжуд бўлиб, клуб 14-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!