Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" - АГМК: Мезбонлар пенальтидан ҳисобни очди (Матнли трансляция)
Суперлига 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+3'

Баҳс якунига етди. "Навбаҳор" - АГМК: 3:1.
- 90'

Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 82'

ГОООООООООЛ! Бурчакдан оширилган узатмани Юсупов қайтарди. Мираҳмадовга келиб тушган тўп эса дарвозага киритилди - 3:1.
- 80'
Бугунги учрашувга 23 минг нафар томошабин ташриф буюрди.
- 77'

ГООООООООООЛ! Йован Жокич собиқ жамоасига узоқдан гол урди. Ботирали Эргашев тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди.
- 76'
Собиржонов ўта фаол ҳаракат қилмоқда.
- 71'

Асадбек Собиржоновнинг зарбасидан сўнг тўпни меҳмонлар посбони Ботирали Эргашев қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 68'

Зоран Марушич АГМК дарвозабони Ботирали Эргашев билан яккама-якка вазиятга чиқди. Лекин сўнгги паллада рақиб дарвозабони тўпни қайтарди.
- 66'

Меҳмонлар таркибида 2 та ўзгариш юз бериб, Санжар Турсунов ва Мартин Боаке ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов ҳамда Миржаҳон Мираҳмадов майдонга тушди.
- 64'
Уххххх. Боакенинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, ўйинга қайтди. Яна йўлланган зарбалар эса рақиб мудофаачиларидан ўтиб кетмади.
- 62'

Ғиёсовнинг саъй-ҳаракатлари эвазига АГМК бурчак зарбаси ишлаб олди.
- 59'

Собиржонов огоҳлантирилди.
- 56'
"Навбаҳор" голдан руҳланган ҳолда кетма-кет ҳужумлар амалга оширмоқда.
- 53'
Дониёр Абдуманнопов қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
- 53'

ГООООООООООООЛ!
- 49'
Асадбек Собиржоновдан ажойиб ҳатти-ҳаракатлар. Бироқ бу ҳаракатлар бесамар бўлиб чиқди.
- 47'

Диёржон Туропов ўрнига Дониёр Абдуманнопов баҳсни якунлаб қўяди.
- 46'

Сиявуш Ҳақназари ўз ўрнини Дилшод Аҳмадалиевга бўшатиб берди.
- 46'

Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+2'

Танаффус! "Навбаҳор" - АГМК: 1:0.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
"Лочинлар" ўйинни назорат қилиб боряпти.
- 41'

Марушичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 38'
Боаке майдон марказида ўйин қоидасини бузди.
- 33'

Боаке сариқ карточка олди.
- 32'
Раҳмонов "лочинлар" ҳужумини бартараф этди.
- 27'

Ҳақназарининг зарбасидан сўнг тўп рикошет ҳолатида дарвоза томон борди ва тўпни Ўткир Юсупов ушлаб олди.
- 24'

Йован Жокич огоҳлантирилди.
- 22'

Cиёвуш Ҳақназари огоҳлантирилди.
- 19'
Асадбек Собиржоновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
- 16'
"Навбаҳор" тўпни ўзида назорат қилмоқда.
- 11'

ГООООООООЛ! Искандеров 11 метрлик жаримадан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
- 9'

Мезбонлар фойдасига пенальти ва Артём Филипосьянга қизил карточка кўрсатилди!
- 7'

Вадим Агишев АГМК дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин. У ВАРга мурожаат қилмоқда.
- 5'

Диёр Туроповнинг зарбасидан сўнг тўпни меҳмонлар дарвозабони Ботирали Эргашев қайтарди.
- 3'
"Навбаҳор" илк дақиқаларданоқ ўйинда устунликка эришишга ҳаракат қилмоқда.
- 1'

Ўйинга старт берилди.
- *'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.



Фикрлар