Ўзбекистон Суперлигаси ва барча спорт мусобақалари қолдирилади
Хабарингиз бор, Ўзбекистонга ҳам коронавирус касаллиги расман кириб келди. Шу муносабат билан ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Aрипов мамлакатимиз ҳудудидаги барча спорт, маданий, маърифий умуман ҳар қанақа кўринишдаги тадбирлар тўхтатилади.
Булар қаторига, Ўзбекистон Суперлигаси ҳам киради, аммо чемпионатнинг қайси туридан бошлаб қолдирилиши ва қачондан давом эттирилиши маълум қилинмади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясидан расмий баёнот билан чиқиши кутилмоқда.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон Суперлигасидан ўрин олган 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Фикрлар
Yana halqda shubha .bir kunda shunday vahima
Bozorlarda un qolmadi .hamma vos vosda .qachongacha halq aldanadi