Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси яна легионерга айланишга яқин турибди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "Торпедо" клуби вингери Ҳожимат Эркинов фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиришга яқин турибди. Sports.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг хабар беришича, ўтган мавсумни "Пахтакор"да ўтказган футболчининг янги жамоаси ҳам маълум.

"Хожимат Эркинов янги мавсумни БААнинг "Ал Вахда" жамоасида ўтказишга жуда яқин.

"Торпедо" футболчини "Пахтакор"га ижара асосида қўйиб юборган эди. Катта эҳтимол билан Эркиновни "Ал Вахда" сотиб олади. Музокаралар сўнгги босқичда", - дейилади хабарда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
АЛИ
19/01/2024 21:06
Omadingni bersin Hojimat