Ўзбекистон терма жамоаси БААдаги йиғин доирасида икки назорат ўйинини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғин доирасида Хитой миллий терма жамоаси ҳамда "Урарту" клубига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Хабардорингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда. Мазкур йиғин давомида мураббийлар штаби томонидан терма жамоага номзод футболчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш режалаштирилган.

Ушбу йиғин FIFA кунлари доирасидаги расмий учрашувлардан ташқари, режа асосида ташкил этилган бўлиб, асосий эътибор футболчиларни кўрикдан ўтказишга қаратилган.

Шу боис, миллий жамоанинг Хитой миллий терма жамоаси ҳамда "Урарту" клубига қарши баҳслари машғулот учрашуви форматида ўтказилади. Мазкур ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади", — дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!