Ўзбекистон терма жамоаси Исроилга қай тарзда имкониятни бой берди? Мағлубият омили нимада?

Аргентинада 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Гуруҳ босқичини ижобий ҳал қилган Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финалда Исроил билан куч синашди.

photo_2023-05-31_00-25-02

Учрашувдан аввал Исроил ҳимоявий ўйин услубини танлашини таҳмин қилгандик. Бироқ улар ҳамюртларимиз каби имкон топилди дегунча ҳужумга ўтди. 

8-дақиқада Шерзод Эсанов бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Аммо ҳакам голни инобатга олмади. Сабаби ҳамюртимиз Шаҳзод Неъматжонов рақиб посбонига қўполлик ишлатганди.

photo_2023-05-31_01-38-17

Орадан 5 дақиқа ўтиб, Исроил ҳам жавоб берди. Яъни ўнг қанотдан оширилган тўпни рақиб футболчиси боши билан дарвозага йўналтирди. Яхшиямки, тўп устунга тегиб қайтганида ҳимоячилар тепиб юборди. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.

20-дақиқада Аббос Файзуллаев чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, тўпни шеригига оширди. Тўп йўл-йўлакай рақиб ҳимоячисининг оёғига тегиб Шерзод Эсановга келиб тушди. Ҳужумчимиз кутилмаган ҳолат бўлгани учун тўпни тўхтатмай зарба берди. Аммо унинг нишони тўсин бўлиб чиқди.

Тайм охирларига яқин чап қанотдан узатилган тўпни Зафармурод Абдираҳматов ерга туширмай кучли зарба билан дарвозага йўллади. Посбон хавфни бартараф этди.

photo_2023-05-31_01-38-21

Танаффусдан сўнг икки жамоада узоқ масофадан зарбалар кўпайди. Бу мураббийларнинг кўрсатмалари. Бироқ икки томон ҳам аниқлик борасида мақтана олмади.

Ўйиннинг учдан икки қисми ўтиб бораётганда бироз жароҳат олган Шахзод Неъматжонов ўз ўрнини Пўлатхўжа Холдорхоновга бўшатиб берди. Кейин эса Равшан Ҳайдаров захирадан Нодир Абдураззоқов ва Маҳмуд Маҳамаджоновни ҳам майдонга ташлади.

Холдорхонов ўйинга қўшилиши билан яратилган вазиятларда рақибларни алдаб ўтишга киришиб кетди. Натижада ҳужумнинг хавфлилик даражаси йўқолди, аксарият ҳолларда тўпни олдириб қўйди.

82-дақиқада рақиб вакили Эл Ям Кансеполски анча кучли зарбаси билан ҳисобни очишга яқин келди. У тепган тўп юқоридан ўтиб кетди. Акс ҳолда зарбани дарвозабонимиз қайтириши мушкул эди.

Тайм охирида Исроил терма жамоаси ташаббусни қўлга олиб, ўйинни ҳал қилишга уринди. Вазиятлар содир этди. 90-дақиқада Ҳамза Шибили ўнг томондан оширилган тўпни қулай вазиятдан туриб дарвозага йўналтиришда адашди.

Футболчилар алмаштириш борасида Исроил термаси мураббийининг қарорлари тўғри бўлгани кўринди. Захирадан майдонга тушганлар ўйинни кучайтирди. Бизда эса акси кузатилди.

90+7-дақиқада жарима зарбасидан сўнг Анан Халаили дарвозамизни ишғол қилди. Бу футболчи ҳам яқиндагина майдонга тушганди…

Натижада терма жамоамиз аламли мағлубиятга учради ва жаҳон чемпионатида нимчорак финалда тўхтадик. Афсуски, ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Биз эса яратган вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз учун имкониятни бой бердик. Гуруҳ босқичидаги ҳолат яна такрорланди. Футболчиларимизда совуққонлик етишмади. Аксарият беллашувларда ҳакамлар зараримизга ишлади ва ҳоказо.

Лекин терма жамоамиз кичик мундиалда ажойиб ўйин кўрсатгани, гуруҳдан чиқиш вазифасини бажариб, миллионлар мухлисларга қувонч улашганини эътироф этиб ўтиш даркор. Чемпионатнинг ёрқин жамоаларидан бирига айланди, деб айтсак муболаға бўлмайди. Муҳими катта тажриба тўпланди.

 

Бекзод ИСАЕВ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rescara
31/05/2023 04:24
Маглубиятни 500% омили Хайдаровда. 7-17 ракамни тушириб узбекистонни уйинини синдирди. 2 та латта коррупцияни боласи ютди Узбекистонни
&
dilshodbekqambarov405@gmail.com
31/05/2023 05:59
Ха дустлар маглубиятдан хулоса чикариш кк рахбарлар.
Булди хамма нарса етарли. Мулисларда асаб колмади.
Судяга тункашни бас килайлик кучли булсак Уни( судяни) хам ютамиз.
3-4 та уйинчилар имкон борича уйнади(14,3,11) Рахмат сог булишсин.
&
Гафурович
31/05/2023 04:42
Маґлубиятга учраганимизи сабаби ку́п.
1- тактика
2- судья
3- заменанинг ноту́ґри килингани
4- тренерни дуррангга умид килгани
5- мотивацияни етишмагани у́йин охирида
6- су́нги 25 минутда бизикиларни майдондан ґойиб бу́лгани.
Хаммаси тренерни айби
&
Said89
31/05/2023 04:26
17 raqamdagi Abdurazzoqov murabiyni jiyanimi deymanda har o'yinda tushib maydonda haykal vazifasini bajaryapti tezlik nol jahon chempionatiga bunaqalar bormaslik kerak
tokhir otakhanov
31/05/2023 22:21
Qanaqasiga xakamlar omili? Chichib quydi Xaydarov. Zahiradan tushganlar NOL
Nishonov Obidjon
31/05/2023 20:18
Sudyaga ayb agdarmaylik diysizlaru ha deb Israelga yon bosaverib bollarni ruhiyatini sindirdi nohaqlik qilaverganidan bollar uyinni tashlab yubordi tugri yaqqol yon boskani yuqku lekin mayda chuydalar bilan jamoamizga psihologik bosim qildi bu yevrelar aniq sudyani sotib olgan
Farruh Abdullaev
31/05/2023 14:38
60 чи минутдан кейин бизникилар мураббий бошчилигида Чойхонага кетишди. 17 ва 7 ракам нимага тушурасан тушдими кутига чуг кистирмайсанми уйна деб . Охирги 20 минутда яккол голни хиди келиб туривди еврейлардан . Коррупция йуколмас экан футболимиз хам иктисодиятимиз хам юксалмайди .
ишбобоев жума
31/05/2023 10:57
Балли йигитлар! Хеч качон бош эгманглар. Олга УЗБЕКИСТОН!!!
А689 НМ
31/05/2023 07:12
Бизда 2нчи булимда захирадан 3 таси тушгач уйин улди яхудийлар туширган захиралар уйинни кучайтирди уйинни охирги 15 минутида бизникилар таслим булиб маглубиятни тан олиб булганди кушимча таймлар булганда хам бизникилар ютказарди чунки бизникилар 2 нчи булим 30 минутдан кейин тула уйинни ракибга бериб хеч нима килолмай колди.
&
Uzbek ligion
31/05/2023 04:29
Uzbekistonda yahshi trener,yahshi hujumchi yuq ekan.3 raqamli futbolchi zur ekan
&
Said89
31/05/2023 04:28
Xoldorxonov, Abdurazzoqov, Muhammadjonov larga rahmat bizni keyingi bosqichga olib chiqmagani uchun