Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи ва футболчисида коронавирус аниқланди

Бугунги кунда яна тез суратларда тарқалаётган коронавирус инфекцияси футбол оламига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳам Cовид-19 билан боғлиқ вазият четлаб ўтмади.

Хусусан, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб келиши режалаштирилган эди. Бироқ, бевосита кетиш олдидан топширилган тест мусбат натижани келтириб чиқарган. Шу тариқа, словениялик мутахассис ўз юртида карантин ўташга мажбур бўлди. Умид қиламизки, карантин даври тугагач, мураббийимиз ўз соғлиғини тиклаган ҳолда терма жамоа бошқарувига қайтади. Унга қадар Катанецнинг ёрдамчи мураббийлари йиғиннинг бошланғич қисмида терма жамоани бошқариб туради.

Шунингдек, жамоамиз Дубай шаҳрига етиб боргач, делегациянинг барча аъзолари ПТСР тест топширган. Тестлар натижасига кўра, Ҳожимат Эркиновда мусбат жавоб қайд этилган. Шу сабабли у белгиланган тартибда, жамоадан ажратилган ҳолга карантин ўташни бошлади. Карантин муддати якунига етгач, футболчимиз қайта тест топширади ва натижадан келиб чиқиб кейинги машғулотлари режа қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!