Ўзбекистон терма жамоаси сафида нечта “лимон” футболчи бор?

Айни дамда Саудия Арабистонида йиғин ўтказаётган Сречко Катанец бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 март санасида Венесуэла термаси билан куч синашади. Биз "Transfermarkt" портали берган маълумотларга асосланган ҳолда қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Айни дамда терма жамоамизнинг умумий трансфер қиймати 26,7 миллион еврога тенг. Бу Осиё қитъасидаги энг яхши бешинчи натижа дегани. Биздан олдинда Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Австралия терма жамоалари ўрин эгаллаган. ТОП-10 эса мана бундай кўринишда.

Osiyo termalarining orni

 

Эътиборлиси, бу статистик маълумотга кўра, Саудия Арабистони терма жамоасидан сезиларли фарқ билан олдиндамиз. Биринчи ва иккинчи поғонани эгаллаган шарқий Осиё вакиллари дунё рейтингида 29 ва 33-ўринда бормоқда.

Jahon termalarining rni

Футболчилар борасида ҳали-ҳамон Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги энг қиммат футболчи унвонини ўзида сақлаб турибди. Портал форвардни 7 миллион еврога баҳолаган. Бу Осиё қитъасидаги (18) ТОП-10 дан ўрин эгаллаш учун камлик қилади. Кучли ўнликни “Тоттенхэм” форварди Сон Хён Мин (60 миллион евро) бошқариб турибди.

Kuchli 10lik

РПЛни “ёндирган” Элдор Шомуродов ва Сардор Азмунлар кучли ўнликдан пастга тушишга мажбур бўлди.

Eldorning orni

Айни дамда, Катанец қўл остидаги жамоамиз сафида трансфер қиймати бир миллионлик довонни ошиб ўтган 6 футболчи бор. Улар Отабек Шукуров (2,5 миллион евро), Азиз Ғаниев (2 миллион евро), Одилжон Ҳамробеков (1 миллион евро), Жалолиддин Машарипов (2,5 миллион евро), Элдор Шомуродов (7 миллион евро) ва Бобур Абдуҳолиқов (1 миллион евро).

Terma taem foto

Йиғинда иштирок этаётган футболчиларнинг 16 таси Суперлига клублари аъзоси саналади. “Насаф”дан 5, “Навбаҳор”дан 4, “Пахтакор”дан 4, ОКМКдан 2 ва “Олимпик”дан бир  футболчи Сречко Катанецннг бу сафарги ўртоқлик ўйинлари учун эълон қилган рўйхатидан ўрин эгаллаган. Терма жамоамизнинг ўртача ёши 25,61 ни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!