Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи: Россия Ўзбекистондан бир бош устун

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Валерий Непомняший Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳақида гапирди.

“Тўғрисини айтсам, Ўзбекистон билан ўйиндан ҳеч нарса кутганим йўқ. Мураббийлар ҳал қиладиган вазифа - йигитлар билан танишиш, таркибга янги чақирилганларни терма жамоада ўзини қандай ҳис қилишларини кўриш. Ўйин сифатига келсак, менимча, ўйин бир томонлама бўлади. Ваҳоланки, биз Ўзбекистон терма жамоасидан бир бош баландмиз", - дея фикр билдирди Непомняший.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон - Россия ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Валерий Непомняший 2007 йилдан — 2008 йилгача Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!