Ўзбекистон терма жамоаси "Спартак" ва "Бунёдкор" билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йил якуни олдидан яна бир йиғин ташкил этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Азамат Абдураимов устозлигидаги ўсмирлар терма жамоамиз бугундан бошлаб пойтахтда ўқув йиғинига киришди. Режага кўра, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 29 ноябрга қадар машғулотлар олиб боради.
Йиғин доирасида 2 та назорат ўйини ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Унга кўра, 28 ноябр куни “Бунёдкор” жамоасига қарши, 29 ноябрда эса “Спартак” жамоаси билан ўйинлар ташкил этилади.
Йиғинда иштирок этаётган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Каржовов Асад (Навоий БЎФА), Алиев Дилрух (Тошкент БЎФА), Муратбоев Самандар (Қорақалпоғистон БЎФА), Муркаев Максим (“Пахтакор”).
Ҳимоячилар: Ни Данил (“Пахтакор”), Аълохўжаев Мақсуд (“Оқ-тепа”), Тошкенбоев Азиз (“Оқ-тепа”), Ваҳобжонов Раҳматилло (Фарғона БЎФА), Холиқов Улуғбек (Тошкент БЎФА), Мусахонов Исохон (Наманган БЎФА), Ҳамзаев Зиёд (“Пахтакор”).
Ярим ҳимоячи: Зевадинов Александр (“Бунёдкор”), Қаҳҳоржонов Асад (“Бунёдкор”), Кенжабоев Ислом (“Насаф”), Ҳакимов Азиз (“Спартак”), Омоналиев Абдуллоҳ (“Спартак”), Колбаев Махсет (Қорақалпоғистон БЎФА), Жумахонов Пўлат (“Пахтакор”), Исканов Азиз (“Насаф”).
Ҳужумчилар: Солиев Искандар (“Бунёдкор”), Ўринбоев Муҳаммадали (“Пахтакор”), Қодиров Муҳаммадбобур (Андижон БЎФА), Комилов Муроджон (Фарғона БЎФА), Баҳодиров Сарвар (“Яшнобод”), Усмонов Муҳаммадали (“Пахтакор”).
Фикрлар