Ўзбекистон терма жамоаси Суперлига клубларига қарши назорат ўйинлари ўтказади

U23 Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

17 февралга қадар “Чиғатой” стадионида ўтадиган машғулотларга мураббийлар штаби 26 нафар футболчини жалб этди. Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги ёшларимиз йиғин давомида Суперлига клубларига қарши 3 та назорат учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Дастлаб, U22 терма жамоамиз “Андижон” клуби билан баҳс олиб боради. Икки кун ўтиб эса, улар “Қўқон-1912” вакилларига қарши майдонга тушади. Йиғин сўнгида Суперлиганинг яна бир аъзоси “Металлург” билан назорат учрашуви бўлиб ўтади. Барча ўйинлар “ЖАР” ўйингоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон U22 терма жамоасининг назорат учрашувлари

13 февраль | Ўзбекистон U22 – “Андижон”

15 февраль | Ўзбекистон U22 – “Қўқон-1912”

17 февраль | Ўзбекистон U22 – “Металлург”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!