Ўзбекистон терма жамоаси тўртта ўйинда 88 та гол урди
Шу кунларда хоккейнинг “Б” гуруҳи учинчи дивизионида ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 88 та гол урди.
Ўзбекистон тўртта ўйин ўтказиб, уларнинг ҳар бирида катта ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоа Мўғулистон (26:1), Филиппин (28:3), КХДР (20:3) ва Люксембург (14:0) терма жамоаларини мағлуб этди. Рекорд айни дамда люксембургликлар билан бўлиб ўтган сўнгги ўйинда янгиланди, бу йилга қадар ушбу турнирда бир ўйинда энг кўп голни Қирғизистон хоккейчилари киритган эди (2023 йилда 76 та гол).
Ўзбекистон яна битта ўйин ўтказиши керак - Гонконг терма жамоаси билан. “Б” гуруҳида ғалаба қозонган Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳига йўл олади.
Фикрлар