Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан ўйинга қандай тайёрланмоқда?

  • 31.01.2026 17:10
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси Жакартада ўтаётган Осиё кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги — 3-турида тўрт карра қитъа чемпиони Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади. 

Япония терма жамоаси плей-офф масаласини муддатидан олдин ҳал қилган. Терма жамоамизни эса сўнгги учрашувда дуранг натижа ҳам қониқтиради. Бироқ вакилларимиз ҳар доим максимал натижа учун майдонга тушади.

Австралия устидан қозонилган муҳим ғалабадан сўнг барча эътибор Япония билан ўйинга қаратилди. Бугун футзалчиларимиз гуруҳ босқичининг сўнгги турига тайёргарлик машғулотларини давом эттирди. Машғулотларда, аввало, жисмоний ҳолатни тиклашга алоҳида урғу берилди.

Жамоада кайфият юқори, футболчилар жисмонан ва руҳан курашга тайёр. "C" гуруҳида 4 очко билан иккинчи ўринда бораётган йигитларимиз сўнгги учрашувда ҳам ижобий натижа қайд этишга қатъий бел боғлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!