Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган мураббий Марадонани мақтаб, Мессининг асосий камчилигини айтди
2006 йилда “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларини бошқарган россиялик мутахассис Валерий Непомняшчий Марадона ҳақида гапирар экан унинг Мессидан устун жиҳатини ҳам айтиб ўтди.
- Ҳеч қачон Марадона билан учрашишни ўйламаганман. Лекин 1990 йилги жаҳон чемпионатидаги илк учрашувимиздан олдин у жамоамиз олдига келди. У бизга таъсир ўтказмоқчи эди. Аввалига Марадона биринчи ўйинда ўйнамаслиги ҳақида хабар тарқалди. Шогирдларим бўшашиб қолди. Кейин бу хабар инкор этилди. Биз кескин ва қўпол ўйнадик. Икки ўйинчим ҳайдалди. Лекин Марадонага қарши ҳеч ким қўполлик ишлата олмади.
У ўзига хос эди. Ёрқин ўйнарди, ёрқин яшади. Ҳалигача миллиардлаб одамлар унинг рақами туширилган либосини харид қиляпти.
Кўпчилик Месси ҳақида унинг ўринбосари сифатида гапиряпти. Лекин бундай эмас. Месси терма жамоани ўз ортидан эргаштира олмайди. Марадона буни кўп уддалаган, - деди Валерий Непомняшчий.
Фикрлар