Ўзбекистон терма жамоасининг Африка жамоаларига қарши статистикаси қандай?

Ўзбекистон терма жамоаси 23 сентябрь куни ЖЧ-2022 иштирокчиси Камерун термасига қарши ҳалқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Эътиборингизга "оқ-бўрилар"нинг Африка жамоаларига қарши статистикасини тақдим этамиз.

Мамлакатимиз бош жамоаси ҳозиргача Африка қитъасининг 6 та терма жамоаси билан ўйнаган. Нигерияга қарши икки ўйин ўтказиб, иккисида ҳам мағлуб бўлганмиз. Шунигдек, вакилларимиз Марокаш, Уганда, Жанубий Судан, Буркина-Фасо ва Сенегал термаларига қарши бир мартадан баҳс олиб борган. 

shomaaa_3

Африка жамоаларига қарши статистикамиз: 3-1-3

Нигерия – Ўзбекистон (1:0, 3:2)

Сенегал – Ўзбекистон (1:1)

Марокаш – Ўзбекистон (2:0)

Ўзбекистон – Буркина-Фасо (1:0)

Ўзбекистон – Жанубий Судан (3:0)

Ўзбекистон – Уганда (4:2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!