Ўзбекистон терма жамоасининг Анталия Гран присида қатнашадиган таркиби маълум бўлди

5-7 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси берган хабарга кўра, уч кун давом этадиган мусобақада сайёрамизнинг 5 қитъаси 78 давлатидан жами 537 иштирокчи Гран-При медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишади.

Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар дзюдочиси ҳам ўз маҳоратини намойиш этади. Фарҳод Тўраев ва Камол Муродов бошчилигидаги жамоамиз таркибидан Шаҳрам Ахадов, Шерали Жўраев, Ғиёсжон Бобоев сингари етакчи полвонларимиз жой олишган.

Анталия Гран-Присига йўл оладиган делегация таркиби қуйидагича:

-60 кг: Кемран Нуриллаев, Достон Рўзиев

-66 кг: Шахрам Ахадов

-73 кг: Ғиёсжон Бобоев

-90 кг: Шаҳзодбек Собиров

-100 кг: Шерали Жўраев, Аловиддин Жўрақулов

+100 кг: Алишер Юсупов

Мураббийлар: Фарҳод Тўраев, Камол Муродов, Ўктам Рахмонов

Шифокор: Жавлон Ҳасанов