Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати учун қайдномасини эълон қилди.

Transfermarkt порталига кўра, кутилганидек ушбу таркибнинг энг қиммат ўйинчиси "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бўлиб турибди. Ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида ажойиб мавсум ўтказган ҳимоячимиз 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Ундан сўнг эса яна икки легионеримиз ўрин олди. "Истанбул Башакшеҳир" клуби сафида ҳаракат қилаётган терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ва жамоамизнинг истеъдодли футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи 7 миллионни ташкил қилмоқда. Кейинги ўринларни бошқа бир легионерларимиз ва Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаётган футболчилар банд қилиб турибди.

Қайдномадан ўрин олган 30 ўйинчимизнинг нархлари билан танишинг:

1. Абдуқодир Ҳусанов - 35 миллион
2. Элдор Шомуродов - 7 миллион
2. Аббосбек Файзуллаев - 7 миллион
4. Азизжон Ғаниев - 1.20 миллион
5. Остон Ўрунов - 2 миллион
6. Отабек Шукуров - 1.6 миллион
7. Абдувоҳид Неъматов - 1.5 миллион
8. Акмал Мозговой - 1.4 миллион
9. Ҳожиакбар Алижонов - 1.3 миллион
10. Шерзод Насруллаев - 1.2 миллион
11. Игор Сергеев - 1.2 миллион
12. Жалолиддин Машарипов - 1 миллион
13. Жамшид Искандеров - 1 миллион
14. Одилбек Ҳамробеков - 1 миллион
15. Достонбек Ҳамдамов - 900 минг
16. Умарали Раҳмоналиев - 800 минг
17. Русланбек Жиянов - 800 минг
18. Рустамжон Ашурматов - 750 минг
19. Абдулла Абдуллаев - 600 минг
20. Жаҳонгир Ўрозов - 600 минг
21. Шерзод Темиров - 600 минг
22. Азизбек Амонов - 500 минг
23. Жасурбек жалолиддинов - 500 минг
24. Ботирали Эргашев - 500 минг
25. Авазбек Ўлмасалиев - 500 минг
26. Ўткир Юсупов - 500 минг
27. Шерзод Эсанов - 450 минг
28. Умарбек Эшмуродов - 450 минг
29. Беҳруз Каримов - 350 минг
30. Фарруҳ Сайфиев - 225 минг

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис қўл остида жамоамиз Жаҳон чемпионатининг "К" гуруҳидан ўрин олган ва ушбу гуруҳда Колумбия, Португалия ҳамда Конгога қарши майдонга тушади. Бўлажак муҳим турнир 11 июндан 19 июлга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!