Ўзбекистон терма жамоасининг "ЖЧ-2026" саралашидаги навбатдаги ўйини қачон?

  • 21 Nov 09:10
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"ЖЧ-2026" саралаши учинчи босқичининг 6-туридан доирасидаги КХДР ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари куч синашди. 

Tecno

Лаосда бўлиб ўтган мазкур баҳсда ҳамюртларимиз минимал 0:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Беллашувдаги ягона голга Аббосбек Файзуллаев 44-дақиқада муаллифлик қилди. 83-дақиқада Умар Эшмуродов қўл билан ўйнагани учун қизил карточка билан жазоланди ва дарвозамиз томон пенальти белгиланди.  Посбонимиз Ўткир Юсупов эса мазкур 11 метрлик зарбада ажойиб сейв амалга оширди.

Шу тариқа, футболчиларимиз муҳим 3 очкони қўлга киритди ва очколар сонини 13тага етказиб қўйди.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйини 4 ойдан сўнг, аниқроғи, 2025 йилнинг 20 мартида ўтказилади. 

 

Comments

You must be logged in to commet!